...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ташқи ишлар вазирлигида учта европалик элчи билан музокаралар ўтказилди


09:59, 21.02.2018 Жамият
 1 613

Ташқи ишлар вазирлигида Германия, Франция ва Италия ва элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Кеча, 20 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Франция, Италия ва Германия элчилари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
            
Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелдни қабул қилди.


 
Суҳбат давомида 2018-йил 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференсия кун тартибига қўйилди ва унда Германия иштироки билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, кеча, 20 февраль куни Исматулла Иргашев Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Бийет де Вилмор билан учрашди.
 
Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш масалаларига тўхталиб ўтилди,  хусусан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференсия юзасидан фикр алмашилди.
 
Шундан кейин Исматулла Иргашев ТИВда Италия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Андреа Бертоци билан учрашди.

Музокараларда Тошкент шаҳрида 2018-йил 26-27-март кунлари бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни,  хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли халқаро конференсия кун тартибига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди,  шунингдек,  форумда Италия иштирокига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Германия Франция Италия элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар