...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тарихда илк бор. Март ойида Ўзбекистонда “адлия сайли” ўтказилади


12:23, 27.02.2018 Жамият
 2 872

Вазирнинг қўшимча қилишича, “адлия сайли” кейинчалик ҳам доимий равишда амалга оширилади.

Жорий йил март ойида Ўзбекистонда “адлия сайли” ўтказилади. Бу ҳақда ЎзАга Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов маълум қилган.
 
Унда малакали мутахассислар ҳамда адвокатлар томонидан фуқароларга бепул маслаҳатлар берилади.
 
“Адлия ‒ одамлар билан энг кўп мулоқот қиладиган, турли йўналишда давлат хизматлари кўрсатадиган, уларни ҳуқуқий тафаккурини юксалтиришга ҳисса қўшадиган вазирлик ҳисобланади. Шу боис халқ билан ҳамнафас бўлиш учун туну-кун изланишдамиз. Хоҳ ижтимоий тармоқда бўлсин, хоҳ энг чекка, интернет етиб бормаган қишлоқлардаги инсонларнинг хонадонларида бўладими барча билан ҳамнафас бўлишга, сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатишга ҳаракат қилинмоқда. Одамлар биздан рози бўлишлари учун бор имкониятлардан фойдаланаяпмиз” деган вазир.
 
Вазирнинг қўшимча қилишича, “адлия сайли” кейинчалик ҳам доимий равишда амалга оширилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:адлия сайил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар