...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли шифокорлар Бухоро ва Навоийликлар дардига малҳам бўлишга отландилар


11:46, 26.07.2017 Жамият
 2 730

Ҳар икки ҳудудда ҳам 25 июль куни ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор мутахассислардан иборат гуруҳлар ўз ишини бошлади.

6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилишида инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар яна бир бор муҳокама қилинган эди. Йиғилишда кўплаб вазифалар қатори ҳудудларда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун “Саломатлик поезди” юбориш вазифаси ҳам қўйилган эди.  
 
Шавкат Мирзиёевнинг мазкур топшириғи 24 июль куни ўзининг амалий ифодасини топди. Бухоро ва Навоий вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини юқори малакали тор соҳа мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш мақсадида “Саломатлик поезди” Тошкент шаҳридан йўлга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Ҳар икки ҳудудда ҳам 25 июль куни ихтисослаштирилган марказлар директорлари бошчилигида ўнга яқин тор мутахассислардан иборат гуруҳлар ўз ишини бошлади. Улар таркиби республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари, республика клиник шифохоналарининг етакчи олимлари, тиббиёт фанлари докторлари ва юқори малакали шифокорларидан ташкил топгандир.


 
Хабарда бу кўрикларда ҳар бир беморга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилади. Хусусан, тўшакда ётиб қолган қариялар ва беморлар ҳолидан зарур тиббий асбоб-ускуналар билан уйига бориб хабар олинмоқда. Кўриклар натижасида аниқланган беморларнинг амбулатор шароитда вилоят ва республика тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида ва республика ихтисослаштирилган марказларида ўрнатилган тартибда соғломлаштирилиши ҳам кўзда тутилган. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ва кексаларга чуқурлаштирилган текширувлардан олинган натижаларга қараб санатор-курортларга тавсиялар берилмоқда. 

Теглар:Саломатлик поезди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар