...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танани ёшартирувчи энг фойдали 10 маҳсулот


21:24, 20.09.2018 Саломатлик
 9 595

Улардан баьзилари кайфиятингизни ҳар доим юқори даражада ушлаб турса, баъзилари эса, терингизни ёшартиради.

Ким ҳеч қачон қаримасликни хоҳламайди дейсиз. Афсуски, инсон ёши ўтар экан, тана ҳам ўзгариб бораверади. Кучсизланади, касалликларга тобора мойиллиги ортади. Лекин буни тўхтатиш ўз қўлимизда!
 
Қуйида сизга ҳавола этиладиган озиқ-овқатлардан мунтазам тановул қилсангиз, танангиз ҳар доим соғлом ва ёш бўлади. Улардан баьзилари кайфиятингизни ҳар доим юқори даражада ушлаб турса, баъзилари эса, терингизни ёшартиради. Улар билан танишамиз:
 
10. Гуруч ва макарон


 
Бизнинг танамизга керак бўладиган энг асосий уч витаминдан бири – бу углеводлардир. У қувватнинг асосий манбаидир. Гуруч ва макарон айни углеводга бой бўлган маҳсулотлардир. Кепакли макарон темир моддасига бой бўлса, жигарранг гуруч Витамин B манбаидир.
 
9. Крестгулли сабзавотлар


 
Сабзавотлар – танамизга керакли бўладиган энг соғлом маҳсулотлардан биридир. Брюссель гуллари, брокколи, гулкарам, карам, редиска ва турп танамизга саратон ва токсинлар билан курашувчи моддалар етказиб беради. Бундай сабзавотлар кунлик рационимизда, албатта, бўлиши керак.
 
8. Саримсоқ пиёз


 
Саримсоқ пиёз танамизнинг кардиопротектив ҳолатини мустаҳкамлаши билан машҳур. Саримсоқ пиёзни мунтазам равишда тановул қилиш юрак-қон томир касалликлари ва саратоннинг олдини олади. Ҳиндистондаги Тасгор Тиббиёт Университетида ўтказилган текширув натижалари шуни кўрсатадики, саримсоқ холестерин миқдорини камайтиради ва қонни суюлтиришда аспириндан кўра самаралироқдир. Шунингдек, саримсоқ юрак хасталикларини олдини олади.
 
7. Тарвуз



Тарвуз мазали ва тўйимлидир. У А, B, C витаминларга бой, уруғи эса селен, витамин E, рух ва муҳим компонентларга эга бўлиб, қариш ҳамда радикаллардан келиб чиқадиган зарарларга қарши курашади.
 
6. Ёнғоқлар


 
Ёнғоқлар минералларнинг асосий манбаидир. Улар мис, рух, селениум, магний ва калийга бой. Шу билан бирга, юқори калорияга эга. Ҳар куни ёнғоқни тановул қилиш иммун тизимини оширади, ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, саратонинг олдини олади, терини мустаҳкамлайди ва холестерин миқдорини нормаллаштиради.
 
5. Занжабил


 
Занжабил илдизи овқат ҳазм қилишда ёрдам беради. У ичакни соғлом ушлаб туради ва эркин ишлашига ёрдам беради.
 
4. Сув


 
Сув танамиздаги токсинлар ҳамда чиқиндиларни олиб ташлашда муҳим роль ўйнайди. Кунига энг камида саккиз стакан сув ичиш танани соғломлаштиради.
 
3. Соя

 

Танамизни ёшартиришда энг фойдали маҳсулот – бу соя ҳисобланади. У оқсилларга бой бўлиб, тана мускулларини ёш ушлаб туришда ёрдам беради. Бугунги кунда кўплаб шифокорлар мунтазам соя тановул қилишни маслаҳат беради.
 
2. Резаворлар


 
Қора узум, маймунжон, ёввойи маймунжон, қора қорағат “флавоноидлар” деб аталган кучли фитокимёвий мева ҳисобланади. Шунингдек, у кучли антиоксидентларга бой бўлиб, танани турли даражадаги зарарлардан асрайди. 
 
1. Авокадо


 
У танамизни соғлом ушлаб туради ва тери қаришини олдини олади. Авокадо калийга бой бўлиб, у суюқликни яхши ҳайдайди ва гипертензиянинг олдини олади. У, шунингдек, витамин E нинг асосий манбаидир.
 
Мана, сиз учун айнан нима кераклигини билиб олдингиз. Бу маҳсулотлардан кўпроқ тановул қилинг ва ҳамиша соғлом, жўшқин ҳамда ёшариб юринг!
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!