...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таллинда Ўзбекистон-Эстония муносабатлари муҳокама қилинди


17:53, 09.06.2016 Олам
 2 016

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Эстония ташқи ишлар вазири Марина Кальюранд билан учрашув ҳамда Саёҳат ва туризм ассоцияциясида музокаралар ўтказди.

Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Таллин шаҳрида Ўзбекистон-Эстония вазирликлараро миёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтиши ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
 
Мазкур тадбирда Эстония Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий масалалар бўйича вице канцлери Кюллике Силласте-Еллинг бошчилик қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқ ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон-Евроиттифоқ шаклидаги,  БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ўз ичига олган икки томонлама муносабатлар мужмуи юзасидан батафсил мулоқот бўлиб ўтди.
 
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари батафсил муҳокама қилинди.  Ўзбекистон ва Эстония учун устувор ҳисобланадиган соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун иккала томонда ҳам улкан салоҳият борлигини назарда тутган ҳолда кўп соҳалардаги алоқаларни оширишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Маслаҳатлашувлар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Таллин шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Эстония ташқи ишлар вазири Марина Кальюранд билан учрашув  ҳамда Саёҳат ва туризм ассоцияциясида музокаралар ўтказди.
Умида Якубова

Теглар:Ўзбекистон-Эстония Таллин ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!