...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тадқиқотчилар: АҚШ президентлигига номзодлар худди мактаб боласидек гапирадилар


11:50, 17.03.2016 Олам
 4 034

Энг ёмон натижани республикачиларнинг етакчи номзоди, миллиардер Дональд Трамп кўрсатди.

АҚШ президентлигига номзодларнинг омма олдида чиқишлари таҳлили шу нарсани кўрсатдики, уларнинг луғат бойлиги ва грамматикаси салоҳиятли давлат бошлиғига эмас, балки ўрта мактаб ўқувчисининг даражасига тўғри келади. Карнеги Меллон университетининг линтгвистик технологиялар институти олимлари шундай хулосага келишди, дея “Dailysabah” хабар берди.

Улар орасида энг ёмон натижани республикачиларнинг етакчи номзоди, миллиардер Дональд Трамп кўрсатди. Унинг луғат бойлиги ва грамматик тузилмалари еттинчи синф ўқувчиси даражасига тенг деб баҳоланмоқда.

Кўрсаткичлар рейтингида Берни Сандерс энг юқори ўринни эгаллади. Унинг нутқи Америка мактабининг 10-синф ўқувчисига тенг деб топилди.

Икки ўринни Марко Рубио эгаллади. Унинг нутқи даражаси ҳозирги АҚШ президенти Барак Обамага тенг ва у 9-синф ўқувчисига тенглаштирилди.

Демократлар етакчиси Хиллари Клинтон луғат бойлиги бўйича турмуш ўртоғи Билл Клинтонни ортда қолдирди, лекин нотиқликда ютқизди.

Шу билан бирга, тилшунослар номзодларнинг чиқишлари сайлов компанияси давомида соддалашиб борганини таъкидлади. Олимлар олдинги президентларнинг нутқини ҳам таҳлил қилиб чиқишди. Таҳлил натижаларига кўра, энг ёмон кўрсатгични катта Жорж Буш кўрсатди ва унинг даражаси 5-синф боласига тенг деб топилди. Авраам Линкольн эса энг яхши дея баҳоланди. Унинг даражаси замонавий мактабнинг 11-синф ўқувчисига тўғри келади.
Руслан Сулаймонов

Теглар:АҚШ Дональд Трамп Берни Сандерс Барак Обама Билл Клинтон Хиллари Клинтон Жорж Буш Авраам Линкольн Президентликка номзодлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!