...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сутнинг ранги нима учун оқ?


13:23, 26.12.2016 Бу қизиқ
 3 853

Сутнинг ранги нима учун оқ, деган саволга биргаликда жавоб топамиз.

Маълумотларга кўра, инсон ҳар куни ўзига 10 мартадан ортиқ у ёки бу нарса ҳақида “Нима учун?” деган саволни берар экан.
 
Кўпчиликни “Сутнинг ранги нима учун оқ рангда?”, деган савол қизиқтиради. Ушбу саволга жавобни эса эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Сут таркибида казеин деб номланувчи модда мавжуд бўлиб, у сут таркибида шарсимон мицелла заррачаларини ҳосил қилади ва сутнинг ранги айнан оқ бўлишини таъминлайди.
 
Казеин бўлган маҳсулотлар, яъни сут, творог, сузма, пишлоқ кабиларнинг таркибида инсон организми учун фойдали бўлган 20 турдаги аминокислоталар мавжуд. Ушбу аминокислоталар таркибида инсон организми ишлаб чиқара олмайдиган керакли моддалар ҳам бор. Агар организмда уларнинг бирортаси етишмаса, моддалар алмашинуви бузилиши келиб чиқади.
 
Сутдаги оқ рангни казеин таъминласа, ундаги сарғимтир рангни бета каротин моддаси беради. Бета каротин моддаси сабзи, қовоқ, сариқ шолғом кабилар таркибида ҳам бор. Бета каротин фақатгина сарғимтир тус берувчи модда эмас, у организмда А моддасининг ишлаб чиқарилишини таъминлайди, иммунитетни оширади.
Умида Якубова

Теглар:Сут 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!