...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёда оғир тан жароҳати етказиш, ўғирлик ва фирибгарлик ортди


00:20, 16.03.2017 Жамият
 3 911

Вилоятда 400 дан ортиқ ичкиликка ружу қўйган шахс аниқланган. Улар билан профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кенг жамоатчилик ҳамкорлигида тизимли равишда иш олиб бориши зарурлиги таъкидланди.

Сурхондарё вилоятида 2016 йилда умумий жиноятчилик 0,2, оғир ва ўта оғир жиноятлар 14,5, унча оғир бўлмаган жиноятлар 2,9 фоизга камайишига эришилган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинди.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси томонидан олиб борилган ўрганишлар натижаси муҳокама этилди.
 
Вилоят миқёсида умумий жиноятчилик камайган бўлса-да, айрим соҳалардаги профилактик тадбирлар сифатли, таъсирчан шаклларда ўтказилмагани оқибатида оғир тан жароҳати етказиш, фирибгарлик, ўғирлик, мулкни қасддан нобуд қилиш каби жиноятлар ошган. Сариосиё, Термиз, Узун туманларида умумий жиноятчилик, Олтинсой, Шўрчи, Қизириқ, Денов, Музработ, Қумқўрғон туманларида фирибгарлик, Термиз шаҳри, Ангор, Бойсун, Жарқўрғон, Шеробод, Термиз туманларида ўғирлик, Бойсун, Денов, Музработ, Шеробод, Қизириқ туманларида безорилик жиноятлари кўпайган.
 
Вилоятда 400 дан ортиқ ичкиликка ружу қўйган шахс аниқланган. Улар билан профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кенг жамоатчилик ҳамкорлигида тизимли равишда иш олиб бориши зарурлиги таъкидланди.
 
Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, вояга етмаганлар ноқонуний хорижга чиқиб кетишининг олдини олиш, ўқувчи-ёшларни таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш учун ички ишлар органлари, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
 
Сессияда ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича вилоят, туман ва шаҳарлар мутасадди идоралари раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ўтказилаётган профилактика куни самарадорлигини ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.
 
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқди.

Теглар:Сурхондарё вилояти Жиноятчилик Ўғирлик профилактика 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар