...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияга кафил давлатлар раҳбарлари Теҳронда йиғилди


20:04, 07.09.2018 Олам
 4 795

Улар Остона саммити ютуқларидан мамнун эканликларини маълум қилганлар.

Бугун, 7 сентябрь куни Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний, Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Сурия бўйича навбатдаги саммитни ўтказди.
 
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлган саммитда араб давлатида террорчилик гуруҳларини таг томири билан йўқ бўлмагунча ҳамкорлик қилишга келишдилар.
 
Улар Остона саммити ютуқларидан мамнун эканликларини маълум қилиб, Сурия инқирозини ҳал қилишнинг ягона йўли ўзаро мулоқот эканини таъкидладилар.
 
Уч мамлакат раҳбарлари САРнинг суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқ қолишларини таъкидлаб ўтдилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия Теҳрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!