...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда Россиянинг ҳарбий самолёти ҳалокатга учради


14:51, 10.10.2017 Олам
 2 784

Самолёт экипажи катапультани амалга ошира олмагани туфайли ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Россия мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Су-24 русумли қирувчи самолёт Сурияда ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.
 
Самолёт экипажи катапультани амалга ошира олмагани туфайли ҳалок бўлгани айтилмоқда.
 
Самолёт учиш-қўниш йўлагидан ҳавога кўтарилиш пайтида   ҳалокатга учраган.
 
Ҳалокатга самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
 
Воқеа Суриянинг Латакия вилоятида содир бўлган. Ҳозирда ҳарбий мутахассислар томонидан содир бўлган фалокатнинг барча тахминий сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия Сурия Самолёт ҳалокати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!