...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суперлиганинг 10-турида рекорд янгиланди


10:45, 07.05.2018 Спорт
 3 169

Ушбу турда стадионларга ташриф буюриш бўйича рекорд натижа кузатилди.

Кеча, Суперлиганинг 10-тури якунига етди. Жумладан, АГМК – “Суғдиёна”, “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувларида ғолиб аниқланмади.
 
“Қизилқум” ўз майдонида “Металлург”га имкониятни бой бергандан сўнг, “Бухоро” “Навбаҳор” билан ўйинда ўтказиб юборган тезкор голига жавоб қайтара олмади.
 
Шу тариқа, 10-турнинг бештасида мезбонлар ижоий натижага эришишди. Фақат “Бунёдкор” ўз майдонида “Насаф”ни мағлуб эта олди холос.
 
Pepsi Суперлига. 10-тур.
“Бунёдкор” – “Насаф” 2:1.
Голлар: Ж.Иброҳимов (57), Х.Ғиёсов (69) – Ш.Темиров (90+2).
 
“Нефтчи” – “Локомотив” 1:4.
Голлар: Аббосбек Махсталиев (81-пен.) - Ҳусниддин Ғофуров (33), Сардор Рашидов (52), Сардор Рашидов (52, 66), Икром Алибоев (77).
 
АГМК – “Сўғдиёна” 0:0.
 
“Қизилқум” – “Металлург” 1:2.
Голлар: Элгужа Григалашвили (65) – Зоҳид Абдуллаев (21), Шаҳзод Шайманов (50).
 
“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 1:1.
Голлар: Тиаго Безерра (64) - Жавоҳир Сидиқов (18).
 
“Бухоро” – “Навбаҳор” 0:1
Гол: Мирзоҳид Ғофуров (10).
 
10-турдан кейин Суперлига жадвали:

 
Суперлиганинг ушбу турида стадионларга ташриф буюриш бўйича рекорд натижа кузатилди. Бунгача рекорд, Суперлиганинг 3-турига тегишли эди ва унда жами 85 209 нафар томошабин келган эди. Суперлиганинг 10-турида эса, бу кўрсаткич 88 564 нафар мухлисни ташкил этди ва бу мавсум рекорди ҳисобланади.
 
Таъкидлаш лозим, чемпионатнинг 10-турига келиб стадионларда учрашувларни томоша қилиш учун ташриф буюрган мухлислар сони жами 651 453 нафарни ташкил этди ва бу аввалги мавсум билан солиштирганда деярли 2.5 баробар кўпроқ натижа ҳисобланади. Аввалги мавсум Олий Лигада 12 та эмас, балки 14 та клуб иштирок этгани ва учрашувлар сони кўпроқ бўлганини ҳисобга олсак, бу анча ижобий натижа.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Суперлига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!