...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стивен Сигал Uzmobile’ни ҳам чув туширдими?


13:13, 13.09.2017 Жамият
 7 050

Uzmobile компанияси “Asian Fight–2017” турнири ташкилотчиларидан норози эканлигини билдирди.

Uzmobile мобил алоқа оператори ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида компания ҳомийлик қилган “Asian Fight–2017” турнири бўйича муносабат билдирди.
 
9 сентябрь куни ташкил этилган турнирда компания реклама ҳамкори сифатида иштирок этган эди.
 
Компания баёнотида “Бизнинг компания турнирни ташкил этиш ғоясини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, компания мижозлари учун қизиқарли эканлигини инобатга олиб, уни ўтказишга ижобий муносабат билдирган эди. Биз спорт тадбирларини жамият учун зарур деб ҳисоблаганимиз сабабли қўллаб-қувватлаймиз ва шу йўлда давом этамиз”, дейилади.
 
Компания “Asian Fight–2017” турнирини қониқарсиз ўтказилган деб баҳолаган ҳолда ўз норозилигини лойиҳа ташкилотчиси Sunrise Entertainment агентлигига билдирганини айтиб ўтган. Тадбир формати ва кун тартиби Uzmobile розилигисиз ўзгартирилганини айтиб ўтган.
 
Маълумот учун, Uzmobile компанияси тадбирнинг ташкилотчиси бўлмай, фақатгина бош ҳамкор сифатида иштирок этган. Компания лойиҳанинг рекламасини қўллаган бўлиб, Uzmobile совғаси учун ўйин ўтказган.
 
Бугун Голливуд актёри Стивен Сигал Ўзбекистонга ташрифи ҳақида ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали фикрларини ёзиб қолдиргани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.
 
Аввалроқ, “Бунёдкор” стадионида “Asian Fight–2017” турнири ташкилотчилари томонидан навбатдан ташқари матбуот анжумани ўтказилгани ва унда турнирнинг фахрий меҳмони Жан Клод Ван Дамм бетоблиги туфайли кела олмаслиги, унинг ўрнига жанг санъати устаси Стивен Сигал келиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур мавзу охирги 4–5 ҳафта мобайнида жуда қизғин муҳокамалар “нишонига” айлангани рост. Ўзбекистонлик мухлислар ва спорт иншоотлари аралаш қоидали жангларга қай даражада тайёр эканлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳам шулар жумласидан. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Asian Fight–2017 Uzmobile 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар