...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стив Жобснинг отаси суриялик муҳожир бўлиб чиқди


14:47, 12.12.2015 Технология
 4 427

Apple компанияси асосчисининг ҳаёти қандай кечган?

Дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бўлмиш Apple компанияси асосчиларидан бири Стив Жобснинг отаси суриялик муҳожир бўлганлиги маълум бўлди. Ушбу мавзу Сурияда қочқинлар инқирози кучайганда ва Париж хунрезликлари содир бўлганда жонланиб кетди.

Абдулфаттоҳ Жандали исмли асли суриялик инсон Стив Жобснинг ҳақиқий отаси ҳисобланади. У 1931 йилда Суриянинг Хомс шаҳрида бадавлат оилада дунёга келган.  Оиладаги тўққиз фарзанддан энг кенжаси.

Стив Жобс томонидан тасдиқланган Вальтер Иссааксоннинг у ҳақда ёзган таржимайи ҳолида ёзилишича, ўтган асрнинг 50-йилларида Жандали Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги Америка университетига ўқишга кирган. Шу университет орқали эса АҚШдаги Висконсин университетига ўтиб кетган.

Висконсин университетида профессор ёрдамчиси бўлиб ишлаб юрган кезларда, у Стив Жобснинг онаси Йоханна Шибл исмли аёлни учратади. Турмуш қуришларидан олдин 1955 йилда Appleнинг бўлажак асосичиси дунёга келади. Шу сабабли улар болани бошқа оила тарбиясига бериб юборишга мажбур бўлишади.

Таржимайи ҳолда ёзилишича, Жандали ва Шибл Стив туғилган чоғда турмуш қуришни режалаштиришмаган.  Чунки ўшанда Шиблнинг отаси ўлим тўшагида ётган бўлган ва Шибл боланинг никоҳсиз дунёга келгани отасининг шаънига доғ тушириши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолади. Бундан ташқари, Шиблнинг отаси қизининг Абдулфаттоҳга турмушга чиқишига қатъиян қарши бўлган. Бундай жиддий қарор қабул қилишга айнан шу вазият сабаб бўлган бўлиши мумкин, дейди Иссааксон.  Аммо икки ёш барибир турмуш қуришади ва оилада уларнинг иккинчи фарзанди – қиз фарзанд дунёга келади.

Воз кечилган болани Пол ва Клара исмли инсонлар асраб олишади. Йиллар ўтиб, Стив Жобс Пол ва Клара унинг дунёга келтирган ота-онаси эмаслигини билиб қолади.  Лекиб бу воқеа унга катта таъсир кўрсатгани йўқ. Стив Жобсга “асраб олинган фарзанд” эканлиги ҳақида айтишганларида, унинг бундан умуман жаҳли чиқмаган.  Чунки Стив уни тарбия қилган инсонларни ўзининг ҳақиқий ота-онасидек яхши кўрганлигини Иссааксон ёзиб ўтган.

Жандали умрининг охиргача ўзи очган Невададаги Ўртаер денгизи таомлари тайёрланадиган тамаддихонада ишлаган. У ерда Жандали ўғлини кўриш бахтига муяссар бўлган эди, лекин ўшанда Стив уни умуман танимаган.

Отасидан фарқли равишда, Стив Жобс ўзининг онаси билан дўстона муносбатда бўлган. Шибл ва Жандали ўртасидаги турмуш муносбатлари узоққа чўзилмайди.  2011 йилда Абдулфаттоҳ Жандали вафот этади. Аммо Жобснинг онаси ҳали ҳам тирик.

Ўлимидан олдин Абдулфаттоҳ Ливаннинг “Ya Libnan” интернет сайтига берган интервьюсида қуйидаги сўзларни айтиб ўтган эди: “Стив менинг ўғлим, лекин мен уни катта қилмаганман. Уни тарбия қилган ўз оиласи бор.  Агар мени “буюк ихтирочининг ўғли” деб аташса, бу фақатгина менинг биологик ўғлимнинг меҳнатлари эвазига, деб фикр билдирар эдим. Менинг қизим ҳам машҳур ёзувчи. Мен бундан фахрланаман. Барчаси учун Худодан миннатдорман. Лекин мен ихтирочи эмасман.  Мен ўғлим ва унинг ютуқларидан ғурурланаман. Тўғри,  мен ўз ҳаётимда хато йўл тутганман, агар орқага қайтишнинг имкони бўлганида, ўз хатомни тузатган бўлар эдим. Лекин, афсуски, бунинг иложи йўқ. Ҳақиқат шуки – Стив Жобс Американинг энг мувафаққиятли инсонларидан биридир”.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Стив Жобс Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!