...
МЕНЮ
ONLINE TV

Spark салонидан 3 та телефон, 100 АҚШ доллари ва 1.900.000 сўм ўмариб кетилди


13:59, 08.08.2017 Жамият
 2 628

Андижонда содир бўлган ўғирликка алоқадор деб топилган фуқаронинг иши бўйича суриштирув-тергов ишлари бошлаб юборилди.

Андижон туманидаги “Ойжамол” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида номаълум шахс Андижон шаҳрида яшовчи 1982 йилда туғилган Ш.Мга тегишли бўлган Spark русумли автомашинадан моддий бойликлар ўғирлаб кетилганлиги ҳақида хабар берилмоқда.
 
Номаълум шахс Spark автомашинасининг олд эшигини темир жисм билан очиб, салондан 3 дона уяли телефон аппарати, 100 АҚШ доллари ва 1.900.000 сўм пул маблағини ўғирлаган.
 
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида, номаълум шахс Андижон шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган Э.Б эканлиги аниқланди. Унинг ёнидан чиққан 100 АҚШ доллари, 1 дона телефон аппарати ва 450.000 сўм пул ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
 
Ушба ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. 
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Spark Жиноят кодекси Ойжамол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар