...
МЕНЮ
ONLINE TV

Spark‘дан телефон ва пул ўғирлаган шахс жиноят устида ушланди


17:33, 11.05.2017 Жамият
 3 925

Ҳозирда тергов харакатлари давомида бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ҳудудида яна бир жиноят фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хабар берилди.
 
Қайд этилишича, Spark русумли автомашинанинг салонидан Iphone-4 русумли уяли телефон аппарати ҳамда 50.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб кетаётган вақтида А.Н. исмли шахс ушланди.
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳозирда Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари давомида бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Spark Iphone-4 ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар