...
МЕНЮ
ONLINE TV

Солиқ хизмати органлари 1972 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотилаётганини аниқлади


12:13, 18.01.2017 Жамият
 2 830

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Ишонч телефони”га тушган мурожаатлар ва уларнинг ечими билан боғлиқ сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Давлат ва жамоат ташкилотларига ўрнатилган “Ишонч телефони” фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси “Ишонч телефони”га тушган мурожаатлар ва уларнинг ечими билан боғлиқ сўнгги маълумотларни эълон қилди.

2017 йил 1 январь ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефони”га қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 3155 та ҳолатда жами 776049,0 минг сўм миқдорида назорат-касса машинасига кирим қилмаслик, 1972 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 69 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Ўз навбатида айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланган.

Маълумот учун, қонуний ҳуқуқларингиз бузилганда Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли “Ишонч телефони” ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефони” рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Ишонч телефони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар