...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлом бола – эртанги соғлом оила бунёдкори


17:10, 05.12.2015 Жамият
 6 631

2016 йил - “Соғлом она ва бола йили”

5 декабрь куни пойтахтимиз – Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 23 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди. Давлат ва жамоат арбоблари, фан, маданият ва санъат соҳасининг кўзга кўринган намоёндалари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этган йиғилишда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти кириб келаётган 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

Президентимиз Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кунларданоқ “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган мақсадни дастуруламал сифатида ўртага ташлади. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатликни сақлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол авлодни вояга етказиш масаласига жиддий эътибор қаратилди. 1998 йилнинг “Оила йили”, 2000 йилнинг “Соғлом авлод йили”, 2001 йилнинг “Оналар ва болалар йили”, 2014 йилнинг “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши ҳам мамлакатимизда соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлардан дарак бераётир.

Ўтган йиллар мобайнида “Соғлом она – соғлом бола” оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш Миллий модели ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1096 сонли қарори, 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори – бу борадаги муҳим қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Ана шу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. “Save the Сhildren” халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамхўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олди.
Қамариддин Шайхов

Теглар:2016 йил Соғлом она ва бола йили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Uchqun
10:44 10.12.2015

Маколанинг "5 декабрь куни пойтахтимиз – Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди" жумласи менимча "5 декабрь куни пойтахтимиз – Тошкентдаги “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири бўлиб ўтди" деб ёзилса тўғри бўларди.

***Editors Note: Rahmat!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар