...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соч тўкилиши Шоҳжаҳон Жўраевни ҳам четлаб ўтмадими?


12:51, 02.04.2016 Шоу-бизнес
 11 789

Интернетдагиларнинг тахмин қилишларича, Шоҳжаҳон соч эктирган бўлиши мумкин.

Айни кунларда республикамизнинг турли ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” тадбирлари бўлиб ўтяпти. Ушбу тадбирларда иштирок этиб, ижтимоий тармоқларга тинимсиз суратларини жойлаб бораётган Шоҳжаҳон Жўраевнинг бугун тунда Instagram’га жойлаштирган сурати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хонанда тадбирларда бош кийимини ечмасдан иштирок этаётган эди. Навбатдаги суратда эса у бош кийимсиз намоён бўлган.

Хонанда сочини шу даража калта қилиб олдирганми ёки унда ҳам актёр Алишер Узоқовники каби соч тўкилиши билан боғлиқ муаммолар бошланганми, буниси номаълум. Бироқ хонанда сурат остига қуйидагича изоҳ қолдирди:

“Янги қиёфа, янги дўстлар, янги мухлислар, янги ғоялар... Бош кийимсиз янги қиёфадаги биринчи оммавий сурат. Ғийбатчилар, бошланг энди...”.
Бу сурат кўп ўтмай Telegram мессенжерида ҳам тарқашга улгурди. Шоҳжаҳоннинг ҳамкасби Машҳурбек билан тушган суратида эса қиёфаси янада яқинроқ кўринган. Интернетдагиларнинг тахмин қилишларича, Шоҳжаҳон соч эктирган бўлиши мумкин.



Дарвоқе, ижтимоий тармоқларда унинг сурати остига қолдирилаётган аксарият изоҳларда мухлислар хонанданинг концерт беришини интизорлик билан кутаётганини маълум қилишган. 

Теглар:Шоҳжаҳон Жўраев Машҳурбек Instagram Ким эдигу ким бўлдик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

mexriddin
03:17 06.05.2016

sizni xususiy giybat korxonangizni giybatchilar deb atabdimi shoxjaxon



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!