...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиздан угина, биздан бугина. Толибон ва Афғонистон келишиб олди


14:40, 28.09.2018 Олам
 5 804

Учрашувда яқинлашиб келаётган сайловларда тинчликни сақлаш муҳокама қилинган.

Шу ҳафта Толибон вакиллари Саудия Арабистонида афғон ҳукумати делегацияси билан учрашди. Толибоннинг “Reuters”га маълум қилишича, учрашувда кейинги ой Афғонистонда бўладиган парламент сайловлари хавфсизлиги ва маҳбусларни озод қилиш муҳокама қилинган.
 
Афғонистон ва халқаро ҳамжамият мамлакатда октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлар хавфсиз ўтишига умид билдирмоқда.
 
“Афғон делегацияси сайловларни тинч ўтиши учун биздан ёрдам сўрашди. Эвазига улар қамоқдаги толибон жангариларини озод қилади”, дея маълум қилди толибон вакиллари.
 
Маълумот учун, жорий йилнинг 20 октябрь куни Афғонистонда янги парламентга сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Толибон Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!