...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиз бугун савоб қилдингизми? “Вақф”нинг вақти келди


13:59, 09.06.2018 Жамият
 2 923

Хўш, сиз бугун савобга қўл урдингизми? Вақф нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида сизга бу имкониятни, хайр-саховат қилиш учун шароитни тақдим этади.

Аввалроқ, закот, ушр, фидя ва фитр сармояларини тўплаш, уларни мақсадли ва манзилли сарф этилишини ташкил этиш бўйича тузилган “Вақф” хайрия жамоат фондининг фаолиятига тўхталиб ўтган эдик. Ушбу хабардан сўнг, одамлар орасида вақф нима, нима учун закотни таниш-билишларга эмас, бу фондга ўтказиш керак, унинг афзаллиги нимада, деган саволлар пайдо бўлди. Ушбу саволларга эса қуйида жавоб топасиз.
 
Вақф ўзи нима?
 
“Вақф” сўзи луғатларда “тутиб туриш”, “тўхтатиш”, маъноларида келади. Вақфнинг шаръий таърифи борасида турли фикрлар билдирилган. “Вақф – нарсани Аллоҳ мулки ҳисобида сақлашдир”. Яъни, вақф қилинган нарса вақф қилувчининг мулкидан чиқади ва Аллоҳ мулкига айланади. Вақф қилинган нарсадан келадиган фойда вақф қилувчи уни вақф этишда тайинлаган жиҳатга (масалан, талабалар, мусофирлар, камбағаллар каби) сарф қилинади ва савоби вақф қилувчига абадий бўлади. Вақф қилинган нарса сотилмайди, ҳадя қилинмайди, мерос бўлмайди.
 
Чор Россиясининг Туркистон ҳудудига кириб келиши оқибатида кўплаб ўзбекистонлик бой-бадавлат кишилар молига ва жонига зарар етмаслиги учун бошқа мамлакатларга бош олиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасаннинг маълум қилишича, Саудия Арабистони, Туркия каби мамлакатда ўзбекистонлик бадавлат кишилар томонидан вақф қилинган ширкатлар, меҳмонхоналар мавжуд. Уларга на давлат ва на бирор шахс эгалик қилмайди. Орттирилган сармоя хайр-саховат йўлида сарфланади.
 
Вақф фондининг асосий мулки вақф мулкидан келган маблағларми?
 
Фонднинг маблағлари 3 қисмга бўлинади. Булар – Хайрия бўлими, вақф бўлими, закот, ушр, фитр ва фидя бўлими. Айни вақтда уч бўлимнинг ҳам алоҳида ҳисоб рақами бор. Дейлик, бир киши закот учун фондга маблағ ўтказса, ўтказилган маблағ закот бўлимига тушади. Шу билан биргаликда шариатда айтилган ўринларга сарф қилиниши айтилмоқда. Умумий қилиб айтганда фонднинг сармояси фақатгина вақф мулкидан иборат эмас.
 
Фонднинг асосий вазифалари нималардан иборат?
 
Фондга келиб тушган маблағлар масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишлар учун сарфланади.
 
Фондга маблағлар қай тартибда йиғилади?
 
Ҳозирги вақтда фонд хайрия маблағларни одамлар қийинчиликсиз ўтказишлари учун электрон тўлов тизимларига уланмоқда. Жумладан, Click, PayMe, Mbank тизимларига уланилган. Бу дегани сиз пластик карта орқали истасангиз закот, вақф ёки хайрия маблағларини фондга ўтказишингиз мумкин. Ундан ташқари Тошкент шаҳрида 12 масжидга ва Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуасига инфокиоска ўрнатилди. Улардан фонднинг исталган бўлимига нақд ёки пластик карта орқали упул ўтказиш мумкин.
 
Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларга инфокиосклар ўрнатилган.
 
1. Ҳазрати имом масжиди
2. Минор масжиди
3. Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди
4.Мирза Юсуф масжиди
5. Новза масжиди
6. Шайх Зиёвиддин масжиди
7. Бўрижар масжиди
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд масжиди
9. Катта Қозиработ масжиди
10. Имом Бухорий масжиди
11. Ракат масжиди
12. Хўжа Аламбардор масжиди
 
Айтайлик, сиз закот, ушр, фитр ва фидя учун “Вақф” фондига маблағ ўтказдингиз. Шаффофлик таъминланади, қўлингизга чек оласиз. Сармоянгиз ишончли қўлларда бўлади ва тўғри йўналтирилади. Шубҳа ва гумонга ўрин қолмайди. Хўш, сиз бугун савобга қўл урдингизми? Вақф нафақат Рамазон ойида, балки бутун йил давомида сизга бу имкониятни, хайр-саховат қилиш учун шароитни тақдим этади. 

Теглар:Вақф Закот Фидя Фитр Рамазон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Вақф нима?

20:50, 11.07.2018 4 465

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар