...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ситора ва Миржамолдан янги қўшиқ премьераси


18:19, 14.12.2015 Премьера
 4 627

Бир вақтлар хонанда Миржамол ва актриса Ситора Фармонова ижросидаги “Куз” қўшиғи ёшлар орасида оммалашиб, икки ижодкорга ҳам шуҳрат олиб келганди. Бу қўшиқ ҳалигача шоу-бизнесда ўз ўрнини йўқотгани йўқ. Бироқ сувга тушган тош янглиғ Ситора ҳам, Миржамол ҳам ўтган вақт давомида тайинли қўшиқ тақдим этишгани йўқ.

Бугун сайтимиз орқали эътиборингизга хонандаларнинг навбатдаги дуэт қўшиғини ҳавола этамиз. “Эй ёр” деб ном олган мазкур таронанинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Қўшиққа мусиқий сайқални Дилмурод Бакиев берган.

Шунча йиллик танаффусдан сўнг Ситора ва Миржамолнинг навбатдаги қўшиқлари ўзини оқлаб, “Куз”нинг муваффақиятини такрорлармикин? Биргаликда баҳо берамиз.

Қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимидан тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ситора ва Миржамол премьера 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

durdona
09:41 15.12.2015

yaxshiii!!!!!!!!!!!!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!