...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиртқи таълимда ўқиш янада осон бўлди


16:27, 24.05.2018 Жамият
 11 256

Сиртқи бўлим талабалари учун дарслар масофадан туриб онлайн тарзда ўқитилади.

Янги ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида махсус сиртқи бўлим талабалари учун дарслар масофадан туриб онлайн тарзда ўқитилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га хабар берган.
 
Эндиликда жорий этилган онлайн ўқитиш платформаси ёрдамида сиртқи таълим талабалари,  масофадан туриб, ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда таълим олиш имкониятига эга бўлади.
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 августида “Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги  Қарори асосида 15 та олий ўқув юртида 8 та йўналиш бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилган.
 
Бугунги кунда махсус сиртқи таълимнинг 144 та дарслиги таянч олий таълим муассасаси билан биргаликда масофавий ўқитиш формати асосида ишлаб чиқиш йўлга қўйилди.
 
Масофавий таълимни амалга оширишнинг навбатдаги босқичида олий таълимнинг сиртқи ва кечки таълим учун масофавий ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Сиртқи ва кечки таълим дарсликлари ҳам босқичма-босқич онлайн ўқитиш тизимига ўтказилиб борилади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Республиканинг айрим шаҳар ва туманларидан юридик институтига кириш ҳужжатларини онлайн шаклда топшириш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:сиртқи таълим Олий таълим муассасаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар