...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарё вилоятидаги 56 та мактабда 10-синфлар очилади


08:20, 04.07.2017 Жамият
 3 217

Тажриба-синов мактабларини танлаб олишда марказдан узоқ ҳудуддаги муассасаларга эътибор қаратилган.

Сирдарё вилоятида 2017-2018 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида 56 та мактабда 10-синфларни очиш режалаштирилган. Бу ҳақда Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдушокир Абдураҳмонов маълумот бермоқда.
 
Айтилишича, тажриба-синов мактабларини танлаб олишда марказдан узоқ ҳудуддаги муассасаларга эътибор қаратилган. Рейтинги баланд бўлган, ўқитиш сифати кафолатланган мактаблар, шунингдек, вилоятдаги барча 8 та фанга ихтисослашган мактабларда 10-синфни очиш максадга мувофиқ, деб топилган.
 
Янги 10-синф жорий этилаётган 56 та мактабда 10-синфни фақат шу мактаб ўқувчилари давом эттирадилар. Шу мактаб битирувчиси коллеж ёки лицейда ҳам ўқишни давом эттириши мумкин. Бошқа мактаб ўқувчиларининг 10-синфни давом эттиришлари учун ҳужжат топширишларига йўл қўйилмайди.
 
Қолган барча 240 та мактаб битирувлари бу йил ўқишларини коллеж ва лицейларда давом эттирадилар.
 
Агарда, тизим ўзини оқласа ва зарур тайёргарлик таъминланса, келгуси ўқув йилларида 10, 11-синфли мактаблар сони кўпаяди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Сирдарё 11 йиллик таълим Мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар