...
МЕНЮ
ONLINE TV

Siemens 6 мингдан зиёд ходимларини ишдан бўшатмоқчи


12:56, 17.11.2017 Олам
 1 507

Энергетик мосламалар ишлаб чиқарувчи соҳанинг 6100 ходими ишидан айрилади.

Германиянинг Siemens концерни оммавий равишда иш ўринларини қисқартириши ҳақида эълон қилди. Компаниядан хабар беришларича, 6 мингдан зиёд ишчи-ходимлар эгаллаб турган вазифасида озод қилинади.
 
Ходимларнинг ярми Германиядаги компаниядан ишдан бўшатилади. Концерн Саксониядаги турбин ишлаб чиқарувчи 2 та заводни ёпишни мўлжалламоқда. Бу ерда 920 киши ишлайди.
 
Қисқартириш ҳаракатининг асосий қисми энергетик мосламалар ишлаб чиқарувчи соҳага тўғри келади. Бу ерда 6100 нафар ходим ишдан бўшатилади. Берлиндаги заводнинг 760 нафар ходими ҳам ишидан айрилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Иш ўринларининг қисқартирилиши Германия Siemens 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!