...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиднейдаги опера театри хавф остида?


13:56, 14.01.2016 Олам
 3 389

Ушбу бинода полиция текширув ишларини олиб бормоқда.

Сидней полицияси опера театри биносидаги сайёҳлар ва ишчиларни шошилинч тарзда эвакуация қилди, дея хабар беради www.vesti.ru нашри. Шу билан бирга Сидней яқинидан ўтадиган кема қатновлари, океан трамвайлари рейслари бекор қилинди. Маҳаллий полиция вакилининг сўзларига кўра, ушбу бинода полиция текширув ишларини олиб бормоқда. Ҳозирча полиция вакиллари гап айнан нимада эканини айтишдан бош тортмоқда. ОАВнинг фиркига кўра, ушбу шошилинч эвакуация террористик ҳаракатлар билан боғлиқ эмас.

Кема елканлари кўринишидаги Сидней опера биноси Австралиядаги энг кўзга кўринган ва сайёҳлар учун севимли маскан саналади. У маҳсус қўриқлаш ҳизмати томонидан доимий равишдаги назорат остига олинган.  
Умида Якубова

Теглар:Австралия Сидней Опера театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!