...
МЕНЮ
ONLINE TV

ШҲТ саммитига старт берилди


10:43, 24.06.2016 Жамият
 3 811

Йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, ХХР, Қирғизистон, Россия, Тожикистон давлат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви билан бошланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов раислигида ўтаётган мажлисда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этмоқда. 

Музокараларда ШҲТ фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан янада такомиллаштириш, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, шунингдек, терроризм, сепаратизм ва экстремизмга, наркотик моддалар ва қурол-яроғ контрабандасига, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши биргаликда курашиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалалари, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинмоқда. 

Теглар:ШҲТ саммити ШҲТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар