...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шуҳрат Қаюмов лабини пешонасигача шишириб, ТВга чиқаётганларни танқид қилди


11:44, 03.06.2017 Шоу-бизнес
 15 261

Хонанда Ватан шаъни тантана қилинадиган байрамда ўз миллий таронаси бўлмаган хонандалардан нолиди.

Хабар берганимиздек, кеча, 2 июнь куни “Ўзбекконцерт” ДМ мажлислар залида танқидий руҳда мажлис ўтказилди.
 
Ушбу мажлис давомида кўзга кўринган санъаткорлар ҳам соҳага оид фикрларини билдириб ўтдилар. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов “сунъий” хонандаларни “саноаткорлар”га ўхшатди.
 
“Бугунги глобаллашув жараёни, техника асрида санъаткорларимиз студияларга бориб, овозини махсус техникалар орқали ўзгартириб келишаётгани ҳеч кимга сир эмас. Санъаткорларнинг саноаткорлардан фарқи қолмади. Эҳтимол, бу ҳақда эркак киши гапириши керак эмасдир, лекин орамиздаги ижодкор аёллар лабларини пешонасигача шишириб, телевидениега чиқаётганлар халқни нимага бошламоқчи? Қайси томонлама ўрнак бўлишмоқчи, тушунмадим. Шахсан менинг қизим, аёлим бундай бўлишини хоҳламайман. Эл орасида ҳурматимиз тушиб бораётганига ҳам мана шундай ҳолатлар сабаб бўлмоқда. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз”, деди Шуҳрат Қаюмов.
 
Шунингдек, хонанда ва бошловчи Шуҳрат Қаюмов Мустақиллик байрамидаги чиқишлар пайтида айрим ҳолларда ўзбек миллий куйи эмас, балки хорижий тароналар, хусусан, эронча мусиқалар янграётганини куюниб таъкидлади. Ватан шаъни тантана қилинадиган байрамда ўз миллий таронаси бўлмаган хонандалардан нолиди.
Шоҳсанам Нишонова

Теглар:Ўзбекконцерт Шуҳрат Қаюмов Эстрада хонандалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sayyora
19:42 11.06.2017

Men ham Shuhrat Qayumovning fikrlariga qoshilaman Shishirilgan labni nimasi chiroyli .Ozim guvoxi boldim kollej oquvchilari yoshlar bulardan ornak olib labini shunday boyashadi Shunday shishirishni xoxlab qolishadi, baribir soxtalik seziladi Haqiqiy gozallikni ilgab olish qiyin emas manimcha .


фарогат
09:15 07.06.2017

Шухрат Каюмовнинг узлари хам, куй кушиклари хам миллий рухда бу жуда кувонарли,канийди хофизимизни куйиниб айтган фикрлари баъзи бир овозию куриниши сунъий булган сохта кушикчиларни узгартирса, алам киладигани улар купчилиги хизмат курсатган артист деган унвон олишга хам улгурган афсус........



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!