...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳруҳхон ва Асалнинг тўйи санаси аниқ бўлди


10:53, 16.05.2016 Шоу-бизнес
 20 799

“Qalampir.uz”нинг ишончли манбаларидан бири маълум қилишича, тўй оқшоми пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади

Хонанда Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева ўртасидаги муносабатлар мана икки йилдирки оғиздан-оғизга ўтиб келмоқда. Ўтган йили Шоҳруҳхон ва Асалнинг турмуш қуриши аниқ бўлиб, “30 май куни тўй бўлармиш”, деган гаплар тарқатилганди. Бироқ тўй бўлмади.
 
“Qalampir.uz”нинг ишончли манбаларидан бири маълум қилишича, 5 июнь куни хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиева оила қуришади. Тўй оқшоми пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.
 
Тўй таклифномалари аллақачон тайёр, бироқ тўйга меҳмонларни таклиф қилиш ишлари бошланганича йўқ. Олдинда Шоҳруҳхонни катта имтиҳон кутмоқда. Хонанда 24-25-26 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Юлдузлар” номли яккахон концерт дастурини тақдим этади.
 
Маълумот учун, хонанда Шоҳруҳхон 1985 йил 29 майда таваллуд топган. Актриса Асал Шодиева эса 1992 йил 6 апрелда туғилган.   

Теглар:Шоҳруҳхон Асал Шодиева Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Fanat
12:27 24.05.2016

Bizga ham shunaqa taniqli to'ylar nasib qilsin!


аноним
16:35 16.05.2016

Ванихоят тўй қилиш қарорига келишибдиде, хаммани диққат марказида бўлишлик ёқмай қолди шекилида



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!