...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шоҳжаҳон Эргашевга Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиш таклиф қилинди


21:01, 12.05.2018 Спорт
 3 224

Боксчи ўзига билдирилаётган ишончни оқлашга, бундан ҳам нуфузлироқ камарларни қўлга киритишга ваъда берди.

Профессионал боксда WBA International камари соҳибига айланган Шоҳжаҳон Эргашев бугун, 12 май куни Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди.
 
Спортчини Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов қабул қилди. Учрашувда МОҚ раҳбари боксчи учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришга, лозим бўлса чиптадан тортиб меҳмонхона ҳаражатлари масалаларида ҳам ёрдам беришга тайёр эканлигини, Шоҳжаҳондан эса фақат Ўзбекистон байроғини юқориларга кўтариб юришини кутаётганлигини маълум қилди.
 
Шунингдек, боксчига Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиш таклиф қилинди. Ўз навбатида, Шоҳжаҳон ушбу таклифга рози бўлишини айтди.
 
“Шохжаҳон Эргашевдек йигитларимиз кам. Унинг қайд этаётган натижаларини амалга ошириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Шоҳжаҳон шу йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига ҳам бориши керак. Керак бўлса, у мусобақанинг очилиш маросимида делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради. Келажакда ундан янада юксак натижаларни кутиб қоламиз”, деди Умид Аҳмаджонов.
 
Шоҳжаҳон Эргашев ўзига билдирилаётган ишончни оқлашга, келажакда бундан ҳам нуфузлироқ камарларни қўлга киритишга ваъда берди.
 
“Кўрсатилаётган эътибордан жуда хурсандман. Очиғи, бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Насиб қилса, ўз вазн тоифамдаги энг кучли боксчини ҳам мағлубиятга учратаман ва чемпионлик камарини қўлга киритаман. Бунга оз қолди, узоқ куттирмайман. Камарни қўлга киритиб, юртдошларимни хурсанд қилмоқчиман”, деди Шоҳжаҳон Эргашев.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шоҳжаҳон Эргашев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!