...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Кореядан Корея Республикасига қочиб ўтувчи фуқаролар сони ошмоқда


11:02, 07.09.2016 Олам
 3 135

Шимолий Кореядан асосан юқори лавозимда ишловчи мансабдор шахслар қочишга уринмоқда.

2016 йилда Шимолий Кореядан Жанубий Кореяга қочиб ўтувчи фуқаролар сони ўтган йилгига нисбатан 15 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Бирлашув вазирлиги хабар берди,  дея “Yonhap” ёзмоқда
 
Жорий йилнинг январидан август ойига қадар Жанубий Кореяга 894 нафар КХДР фуқаролари қочиб ўтган. 2015 йилда бу кўрсаткич 777 кишига тенг бўлган. Айни дамда Корея Республикасида 29.688 нафар Шимолий Кореянинг собиқ фуқаролари истиқомат қилади. 
 
Бирлашув вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг охирига қадар Жанубий Кореяда шимолий кореялик фуқароларнинг сони 30 мингдан ошади. 
 
Хабарда ёзилишича, КХДРдан Корея Республикасига қочиб ўтган фиқаролар сони 2009 йилда энг юқори кўрсаткични қайд этган, 2011 йилдан буён эса уларнинг сони камайишни бошлаган. Лекин бу йилда қочиб ўтишлар сони ошди. Шимолий Кореядан асосан юқори лавозимда ишловчи мансабдор шахслар қочишга уринмоқда. Сеул буни КХДРдаги сиёсий тузумнинг беқарорлигидан далолат беради, деб ҳисоблайди. 
 
Аввалроқ, Шимолий Кореянинг Буюк Британиядаги элчиси ўринбосари Таи  Ён Хо оиласи билан Жанубий Кореяга қочиб кетган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:КХДР Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!