...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шифохоналардаги беморлар ҳам сайловда иштирок этиши учун шароит яратилди


12:34, 04.12.2016 Жамият
 1 820

Шифохонада сайлов участкасига чиқиш имкониятига эга бўлмаган беморлар ҳам бор.

Хасталиги туфайли шифохоналарда даволанаётган беморлар учун ҳам сайловда ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти яратилди. Шу мақсадда мамлакатимиздаги шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилиб, уларнинг барчаси ҳуқуқий-услубий адабиётлар, ҳужжатлар тўплами, ахборот материаллари, кўргазмали қўлланмалар, ахборот технологиялари, алоқа воситалари, қути ва кабиналар билан таъминланди.
 
Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида жойлашган 590-ёпиқ сайлов участкасида ушбу муҳим сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш учун зарур бўладиган барча техникавий воситалар ва қўлланмалар билан жиҳозланган. Сайловчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, шифохонада даволанаётган беморлар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Даволанувчилар миллий сайлов қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, сиёсий партиялардан президентликка номзодларнинг сайловолди дастури билан танишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ушбу сайлов участкасида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилаётир. 

“Ёшим 18 да. Бу сайлов менинг ҳаётимдаги илк йирик сиёсий тадбирдир.Бироқ соғлиғим туфайли сайлов куни шифохонада даволанишимга тўғри келди. Шифохонада сайлов участкаси ташкил этилгани биз, беморларни ниҳоятда қувонтирди. Участка сайлов комиссияси аъзолари бизни сайловолди тайёргарлик жараёнлари билан тўлиқ таништирди. Бугун бутун халқимиз қатори биз ҳам сайловда фаол иштирок этдик”, дейди тошкентлик Муниса Солиева.
 
Шифохонада сайлов участкасига чиқиш имкониятига эга бўлмаган беморлар ҳам бор. Участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма сайлов қутиси билан ана шундай беморларнинг хоналарига келди.
 

Теглар:Президент сайлови Шифохона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар