...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев Навоий таваллудига бағишланган тадбирда иштирок этади


16:36, 21.11.2016 Шоу-бизнес
 7 273

Бу ҳақда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг катта ўғли Шоҳжаҳон Жўраев хабар қилди.

Шу йилнинг 23 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган адабий мусиқий кеча бўлиб ўтади. Бу ҳақда хонанда Шохжаҳон Жўраев ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
 
“Эълон! Азиз китобхонлар, сизларни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Ишқ дарсини Навоийдан олурлар” деб номланган Алишер Навоийнинг 575 йиллигига бағишланган мусиқий кечага таклиф этамиз. Дастур меҳмони Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти совриндори Шерали Жўраев”, дейилади хабарда.
 
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг расмий сайтида тадбир 23 ноябрь куни соат 15:00 да бошланиши айтиб ўтилган.
Умида Якубова

Теглар:Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси Шерали Жўраев Шоҳжаҳон Жўраев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!