...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев 50 йил деганда биринчи клипини суратга олдирди


12:21, 28.01.2016 Шоу-бизнес
 14 282

Хабарларга қараганда, Шерали Жўраевни клип суратга олдиришга ўғиллари – Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ кўндирган.

Бироз аввал устазода хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг “Мама” номли қўшиғига ишланган видеоклипини катта тақдимот ўтказиб, тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўғиллардан қолмай деган Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ҳам 50 йил деганда илк бор қўшиғига клип суратга олдирди. Бу ҳақда Шерали Жўраевнинг ижодий жамоаси хабар бермоқда. “Парижон” номли қўшиққа ишланган видеоклипга ҳофизнинг катта ўғли Шоҳжаҳон бош-қош бўлди. Хабарларга қараганда, Шерали Жўраевни клип суратга олдиришга ўғиллари – Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ кўндирган. Клипни эса Жўраевларнинг доимий ҳамкори Шуҳрат Мавлонов суратга олди.



Клипда Шерали Жўраев 80-йиллар кишилари образида гавдаланади. Дарвоқе, клип учун Марказий Осиёда ноёб бўлган “Чайка” автомобилидан фойдаланилди. Узунқулоқ гапларга қараганда клипда фойдаланилган автомобиль хонанданинг ўзига тегишли.



Клипни суратга олаётган жамоа ундаги энг майда деталларгача алоҳида эътибор қаратмоқда. Либослардаги аксессуарлардан тортиб, машинанинг рақамига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.



Маълумотларга қараганда клип ва Шерали Жўраевнинг янги қўшиқлари ўрин олган мусиқий альбом тақдимоти март ойларида бўлиб ўтади.
 

Теглар:Жерали Жўраев Шоҳжаҳон Жўраев Зоҳиршоҳ Жўраев Шуҳрат Мавлонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Хасан Қодиров 7777 продюсер
13:14 13.07.2016

Одмларга хайронсан ўби кўзга кўринган одам ўби нарса қилса умрини охиргачам мавзуга айланади барака топкўрлар олдин бировни мавзу қилгунча ўзига ва яқинларига назар солиш кери... бў дунёда инсоният бор экан ўзини мақсади орзуси билан яшеди буни мухокама қилишга хеч кимни хаққи йўқ қўлиладан келса силаям қилила келмаса орқадан гапириш мусурмончиликга тўғри келмайди ўзингдан эҳтиёт бўл қўшнингни ўғири тутма.Ш.Жураевга омад сиздан янада хетавой килепларни кутиб қоламиз.


бек
08:52 20.04.2016

Шер африкада хам тошкентда хам шер.Хозирда юлдузликни даво килиб юрган аелу эркаги хаммаси бир булиб шер акадак битта кушик килиша олмайди! Аччик хакикат.Юлдузчалар ешларимизни тарбиясини бузишга ердам беряпти холос! Энди шер ака сизни мактадик энди камчилигизи шартта анжанчасига айтиб куяй.Сиз хожи макомидасиз сизга купчилик таклид килади.Хожим энди сиз туйма туй юриб пул теришни бас килинг.Хожи инсон арок куйилган мажлисларга бормаслик кераклиги динимизда каттик огохлантирилган.Дунени деб ...Мумин муинни кузгуси.Сог булинг.


Аноним
12:31 08.03.2016

Шу ёшда клип олиш шартмасди, чунки Ш.Жўраевни клипсизам тинглашади, фақат бир нарсага эътибор бердим, 80 йилларда менимча унақа торроқ шимлар кийилмаган шекили


Мухаббат
14:18 15.02.2016

Албатта тиклай олдаилар омад ер булсин,Сизлардек угиллари борми албатта тикланади


Рихсибой
00:36 11.02.2016

Мен учун Шерали ака ўзбек хонандалари ичида ягонаси ҳисобланадилар. Қўшиқларига иҳлосим ниҳоятда баланд. Шерали ака ишлаган клипни кўрганим йўқ, лекин биргина эътирозим бор: Ёзишларича клипда ҳамма нарсага алоҳида эътибор беришган экан. Аммо кийимга ҳам этибор берилса яхши бўлар эди. Чунки расмда Шерали ака плащни елкага ташлаб олганларини кўрдим. Чин мусулмон кийимни бундай кийиши ножоиз эканлигини У киши билсалар керак. Ижодларига янада баркамоллик, умрларига барака тилаб қоламан. Клиплар ўз йўлига, Сиз бизга янги қўшиқлар яратишдан чарчаманг!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!