...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳзода Назарбеков ва Мамазоитовага қараганда олдинроқ отни қамчилади


17:07, 21.04.2016 Шоу-бизнес
 15 128

Шаҳзоданинг “Ўзбегим” номли қўшиғига ишланган видеоклипни бир кун ичида интернет орқали 20 мингга яқин фойдаланувчи томоша қилишга улгурди.

Шаҳзоданинг ижодида Ватан мавзусида куйланган қўшиқлар сони яна биттага ортди. Хонанда кеча, 20 апрель куни “Ўзбегим” номли янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипини тақдим этди.

Мазкур қўшиқ шеъри Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб. Мусиқаси эса Сарвар ва Комилга тегишли.

Бу қўшиқ Истиқлолнинг 25 йиллиги муносабати билан яратилган бўлиб, унда хонанда ўтган йиллар давомида қўлга киритилган ютуқларни куйга солади. Клип ҳам қўшиққа ҳамоҳанг тарзда ишланган. Унда Истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда ёшлар учун яратиб берилаётган шароитлар, кенг имкониятлар, дуодаги кексалару фарзандининг ютуқларидан мамнун ота-оналар тасвирланган.

Ҳар йили 1 сентябрь – Мустақиллик куни олдидан кўплаб санъаткорлар Ватан ҳақидаги янги қўшиғини тақдим этиши анъана тусига кирган. Бу борада ҳар йили Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова пешқадам бўларди. Бу йил эса Шаҳзода бошқа ҳамкасбларидан аввал отни қамчилади.

Шаҳзоданинг “Ўзбегим” номли қўшиғига ишланган видеоклипни бир кун ичида интернет орқали 20 мингга яқин фойдаланувчи томоша қилишга улгурди.

Сиз ҳам қўшиқни тинглаб, клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.
 

Теглар:Шаҳзода Озодбек Назарбеков Гулсанам Мамазоитова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Аноним
17:09 28.04.2016

Шахзода, баракалла, эстрададаги энг ёқимли овоз сохибаси


Кобил
08:20 23.04.2016

Кушик яхши-ю айтилиши бир хил ритм дамией канакадир "юмщок" кушик.


Асалхон
09:36 22.04.2016

Шахзоданинг кушиги йиглатди мени рахмат. Юртимизга куз тегмасин. Юртбошимиз сог соламот булсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!