...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси ўзини осиб қўйди


11:14, 04.12.2018 Жамият
 10 462

Марҳум болакай ушбу лицейда ўқийдиган энг тартибли ва аълочи ўқувчилардан бири бўлгани айтилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мудҳиш воқеа юз берди. Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1-сонли ихтисослашган лицейнинг 7-синф ўқувчиси ўз уйида осилган ҳолда топилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан олинган маълумотларга қараганда, ҳақиқатан ҳам Шаҳрисабзда шундай воқеа рўй берган ва айни дамда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Тарқалган гап-сўзларга қараганда, ўқувчи ўқитувчи томонидан дакки берилгани оқибатида ўз жонига қасд қилган.
 
Марҳум болакай ушбу лицейда ўқийдиган энг тартибли ва аълочи ўқувчилардан бири бўлгани айтилмоқда.
 
Воқеа тафсилотларини тез орада тақдим этамиз. 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар