...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташриф буюриш санаси маълум бўлди


14:56, 30.08.2017 Жамият
 3 370

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига ташриф уюштириши ҳақида хабар берган эдик.
 
Дастлабки тахминларга кўра, давлат ташрифи сентябрь ойининг илк ўн кунлигида режалаштирилаётган эди.
 
Бугун, 30 август куни Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташриф санаси маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон раҳбари Қирғизистонга 6 сентябрь санасида давлат ташрифини амалга оширади.
 
Бироз аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков билан телефон орқали мулоқот ўтказган. Ўтказган мулоқоти чоғида мазкур масалага ойдинлик киритилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қирғизистон Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Сапар Исаков Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар