...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевга гўшт нархини арзонлаштирадиган лойиҳа тақдим этилди


16:16, 16.02.2018 Жамият
 6 018

Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида бугун, 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюргани хабар қилинганди.
 
Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги “Бухоробалиқсаноат” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
 
Президент халқ дастурхони тўкинлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалаларига доимий эътибор қаратмоқда. Ҳудудларнинг бу борадаги имкониятларини оқилона ишга солиш орқали маҳсулот  ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда.
 
“Бухоробалиқсаноат” томонидан ташкил этилган балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш лойиҳаси аҳолини ушбу тансиқ маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу аҳоли рационини кенгайтириш, саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга гўшт нархини арзонлаштириш имконини беради.
 
Қўшимча ер ажратилиши ва замонавий технологиялар жорий этилиши натижасида корхона қуввати янада кенгаяди. Чавоқ етиштириш, балиқ гўштини дудлаш, озуқа ишлаб чиқариш, соҳадаги хўжаликларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади. Йигирмадан ортиқ иш ўрни яратилади.
 
Шавкат Мирзиёев Бухорода табиий кўллар кўплиги, уларда балиқ етиштиришни янада кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади. Бухоро вилоятида бу соҳани ривожлантиришга яна 100 миллиард сўм ажратиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатма берди.
 
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бунгача Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасида бўлиб  муқаддас қадамжоларда режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар