...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Ҳар бир ҳудуд раҳбари ўз аравасини ўзи тортиши керак”


14:23, 22.12.2017 Жамият
 3 338

Бюджет тизимини ислоҳ қилиш соҳасида маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари янада кенгайтирилди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш зарурлигига урғу берди.
 
Шунинг учун ҳокимлар, давлат органлари раҳбарлари учун инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича ҳоким ўринбосарларининг туман, шаҳар ва вилоят халқ депутатлари кенгашларида ҳисоботларни эшитиб бориш амалиёти жорий этилди. Шу билан бирга, туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликлари бюджет маблағларини шакллантириш, қўшимча заҳираларни яратиш бўйича солиқ, молия ва иқтисодиёт соҳалари органларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан қарор қабул қилинди. Бюджет тизимини ислоҳ қилиш соҳасида маҳаллий ҳокимият органлари ваколатлари янада кенгайтирилди.
 
“Энди ҳар бир ҳудуд раҳбари ўз аравасини ўзи тортиши керак. Туман, шаҳар, вилоят ҳокимликлари ҳар бир ишда масъулиятни ўз зиммасига олиши зарур”, деб таъкидлади давлат раҳбари.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатномаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар