...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев – Самарқандда. Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди


12:05, 30.01.2019 Жамият
 5 868

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда.
 
Давлат раҳбари матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган. 
 
Президент Шавкат Мирзиёев  Биринчи Президентимиз дафн қилинган ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
 
Давлат раҳбари ёдгорлик мажмуасини сақлаш, атрофини  ободонлаштириш, зиёратчиларга қўшимча қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади. 
 
Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари,  нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.


 
Шу куни Самарқанд вилояти жамоатчилиги Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди. 
 
Қарши шаҳрида ҳам буюк Йўлбошчимиз ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Пойтахтимиз ва вилоятларда Биринчи Президентимиз таваллуд кунига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар, хотира кечалари ўтказилди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар