...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведев учрашуви бўлиб ўтди


14:23, 05.04.2017 Жамият
 3 198

Учрашувда Мирзиёев Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жароҳатланганларга ўз ҳамдардлигини билдирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди. Учрашувда Мирзиёев Санкт-Петербург метросидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва жароҳатланганларга ўз ҳамдардлигини билдирди, дея хабар берди Россия ҳукумати Ахборот хизмати.
 
“Санкт-Петербургдаги воқеа оқибатида жабр кўрганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлигимни билдираман. Террор ҳаракатлари ва терроризм чегара билмайди — бу барчамизнинг умумий қайғумиз, мазкур воқеа ушбу масалада бирлашишимиз даркорлигидан далолат беради”, деди Мирзиёев.
 
Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Петербург метросининг “Сенная площадь” ва “Технологический институт-2” станциялари оралиғида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган.

Теглар:Дмитрий Медведев Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар