...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги ижтимоий объектлар билан танишмоқда


15:52, 23.12.2017 Жамият
 2 565

Давлат раҳбари дастлаб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган янги биноси билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳридаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрди.
 
Давлат раҳбари дастлаб, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган янги биноси қурилиши ва Адиблар хиёбонида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг июнь ойида бу ерга ташриф буюриб, қурилиш ва ободонлаштириш билан боғлиқ топшириқлар берган эди. Ўтган 6 ой давомида 9,6 гектардан иборат майдонда улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг янги биноси қад ростлади. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, унинг биринчи қаватига “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналлари таҳририятлари ҳамда “Ижод” жамоатчилик фонди жойлашади. Бинода 150 ўринлик фаоллар зали ҳам мавжуд бўлиб, у ижодий кечалар, бадиий муҳокамаларни шу ернинг ўзида ўтказиш имконини беради. Бинонинг иккинчи қаватида Ёзувчилар уюшмаси жойлашади. Унинг ҳузурида бой кутубхона ҳам ташкил этилади.
 
Президент Уюшма мақомини кўтариш, уни халқимиз маънавиятини юксалтиришга таъсир кўрсатадиган муассасага айлантириш зарурлигини таъкидлади.
 
Президент Шавкат Мирзиёев юртимизни, тарихимиз ва бугунимизни, бой меросимизни дунёга тараннум қиладиган адиблар учун ижод шароитини янада яхшилаш, хусусан, Уюшма ҳовлисини кишини илҳомлантирадиган гўзал гулзорга айлантириш юзасидан кўрсатмалар берди. Адиблар хиёбонида ҳар куни машҳур шоирларимизнинг шеърлари янграб туриши керак.
 
Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Уюшманинг кутубхонаси Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан боғланади, ижодкорлар унинг бой китоб фондидан шу ердан туриб бемалол фойдалана олади.
 
Президент Шавкат Мирзиёев уюшманинг маънавий-маърифий аҳамиятини янада юксалтириш учун бу ерда очилган Адабиёт музейи янада бойитиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.
 
Ижодкорлар яратилган шароит, юксак эътибор учун давлатимиз раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, халқимиз маънавиятини бойитиш, ёш иқтидорларни юзага чиқариш борасида бор куч-ғайратини ишга солишларини таъкидлади.

Теглар:Ёзувчилар уюшмаси Адиблар хиёбони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар