...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга етиб борди


12:47, 19.01.2018 Жамият
 2 665

Сурхондарё вилояти улкан иқтисодий имкониятлари, географик ва транспорт салоҳияти билан мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 январь куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. 

Президент Шавкат Мирзиёев ўтирган самолёт Термиздаги аэропортга келиб қўнди . Давлат раҳбарининг Сурхондарёга ташрифидан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аввал белгиланган вазифаларнинг ижроси билан танишиш ўрин олган. 

Сурхондарё вилояти улкан иқтисодий имкониятлари, географик ва транспорт салоҳияти билан мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ана шу салоҳият ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Замонавий корхоналар ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес изчил ривожланмоқда.

Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида вилоятни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича белгиланган режалар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши режалаштирилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёга ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар