...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев шифокорларга миннатдорчилик билдирди


12:38, 08.12.2016 Жамият
 5 405

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар учун 7 триллион 480 миллиард сўм ва 190 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланди.

2016 йил мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган. Йил давомида давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича кўплаб ишлар бажаралди.
 
Жумладан, соғлом болани дунёга келтириш, репродуктив саломатликни яхшилаш, туғма нуқсон ёки хасталикларнинг олдини олиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар малакасини ошириш бўйича самарали ишлар олиб борилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги чиқиши вақтида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишлар учун барча манбалар ҳисобидан 7 триллион 480 миллиард сўм ва 190 миллион доллардан зиёд маблағ сарфланганлигини маълум қилди.
 
Мамакатимиздаги тиббиёт муассасаларини замонавий ускуналар билан таъминлаш мақсадида 80 миллион доллар миқдордаги кредит ва грант маблағлари ажратилди.
 
Йил давомида 9 миллионга яқин фарзанд кўриш ёшидаги аёллар ва 10 милионга яқин болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. 700 минг нафар бола пневмокок инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларга қарши эмланди.
 
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида эшитиш бўйича нуқсони бўлган 350 дан ортиқ болада кохлеар имплантация операцияси амалга оширилди. Бунинг учун эса 21 миллиард сўм сарфланди.
 
Шавкат Мирзиёев фурсатдан фойдаланиб, шу йўлда фидокорона меҳнат қилган тиббиёт ходимларига, бундай хайрли ишларга ҳисса қўшган юртдошларимизга чин қалбдан миннатдорчилик билдирди.
 
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев халқаро ташкилот вакилларини ҳам тилга олди:
 
“Бугун мана шу залда ўтирган, бу масалада ўзининг ёрдам ва кўмагини аямаган халқаро ташкилотлар вакилларига, хорижий давлатларнинг муҳтарам элчиларига, келинглар, ҳаммамиз биргаликда самимий ташаккур ва эзгу тилакларимизни билдирайлик”, дейди давлатимиз раҳбари.
Дурдона Расулова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Соғлом она ва соғлом бола йили Репродуктив саломатлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Неъматилло Худояров
15:07 05.07.2017

Кохлеар имплантация операцияси учун 2017 йилда хам маблаг ажратиладими илтимос шунга аниклик киритиб берсангиз олдиндан рахмат.


Murodil
13:54 23.03.2017

juda yoqdi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар