...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президентини табриклади


17:51, 10.07.2017 Жамият
 2 297

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани табриклади.

Бугун, 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулгани Мўғулистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
 
“Сизнинг сайловлардаги ишончли ғалабангиз Мўғулистон халқининг Сиздек бой амалий тажрибага эга ва ўз халқи ва мамлакати манфаатларига содиқ хизмат қилувчи машҳур ва нуфузли сиёсий арбобга бўлган юқори ишончи ва ҳурматини тасдиқлади”, дейилади мактубда.
 
Ўзбекистон Мўғулистонни кўп асрлик тарихга ва ўзига хос маданиятга, сезиларли табиий, иқтисодий ва транспорт-коммуникация салоҳиятларига эга давлат сифатида тан олади. Дипломатик муносабатларнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида конструктив сиёсий мулоқот, халқаро ташкилотлар, аввало, ШҲТ доирасида ҳамкорлик ўрнатилди, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар йўлга қўйилди.
 
“Ўзбекистон ва Мўғулистон томонларни қизиқтирган барча йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш учун кенг имкониятларга эга”, деб қайд этилган мактубда.
 
Эслатиб ўтамиз, Мўғулистонда президентликка сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтиб, унга кўра, Демократик партия номзоди Халтмаагийн Баттулга ғолиб бўлган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Халтмаагийн Баттулга Ўзбекистон Мўғулистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар