...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев келаси йил Беларусга боради


18:07, 29.11.2018 Жамият
 1 814

Ўзбекистон Президентининг жадвали январь ойида маълум бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда Беларусь Республикасига боради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Носиржон Юсупов журналистларга маълум қилган.
 
“Катта эҳтимол билан январда Президентимизнинг жадвали маълум бўлади. Келаси йил бу учрашув амалга ошади ва давлат раҳбаримизнинг Беларусга биринчи ташрифи бўлади. Биз бунга жиддий тайёрланяпмиз. Беларусь томон ҳам тайёргарлик кўряпти. Ҳал қилишимиз керак бўлган кўплаб масалалар бор”, деган элчи Носиржон Юсупов.
 
Носиржон Юсупов Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан ушрашиб, у билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун аввал тасдиқланган йўл харитасининг амалга оширилиши қай ҳолатда эканини муҳокама қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Беларусь Президенти Александр Лукашенко жорий йил 12-14 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар