...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрига ташриф буюрди


10:42, 06.11.2017 Жамият
 4 164

Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилади.

Бугун, 6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти орқали хабар берилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди.
 
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.
 
Давлат раҳбарининг жорий йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилган.
 
Шароф Рашидов номи билан аталувчи майдон ва музейда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Кўча ва хиёбонлар байрамона безатилган.

Теглар:Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрига ташриф Шароф Рашидов юбилейи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар