...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Италия президентига ҳамдардлик билдирди


17:44, 20.01.2017 Жамият
 1 884

Италияда қор кўчкиси қайд этилиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган эди.

Аввалроқ, Италияда қаҳратон совуқ кузатилаётгани, устига-устак бир неча бор рўй берган зилзилалар оқибатида мамлакатниг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Қор кўчкиси оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-д’Италиа тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

Теглар:Италия Қор кўчиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар