...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев иқтисодий ривожланишга бағишланган йиғилиш ўтказди


09:14, 11.10.2018 Жамият
 2 340

Йиғилишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурининг жойлардаги ижроси бўйича мутасадди раҳбарлар ҳисоботи эшитилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида кеча, 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ва иқтисодий идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иктисодий ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
 
Молиявий бозорнинг ривожланиши иқтисодиётни янада либераллаштириш ва тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг асосий омили ҳисобланади.
 
Шу боис мамлакатда бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, Президентнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони амалда бўлган валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишнинг мутлақо янги тизимига асос бўлди.
 
Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, мазкур ҳужжатда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, инвестиция салоҳиятининг юксалишига, пировардида, иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.
 
Мамлакатда валюта бозорининг эркинлаштирилиши – иқтисодиётда ликвидлилик даражаси ошишига ҳамда бўш пул маблағларининг муҳим инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига жалб этилишини тақозо қилади.
 
Ўз навбатида, капитал бозорини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компанияларининг бўш маблағларини муҳим лойиҳаларга жалб қилиш ҳам яхши самара беради. Бу борада янги ислоҳотларни амалга ошириш давлат бюджети харажатларини бир маромда молиялаштириш учун имкониятларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
 
Йиғилишда “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастурининг жойлардаги ижроси бўйича мутасадди раҳбарлар ҳисоботи эшитилган.
 
Давлат раҳбари Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мамлакатда капитал бозорини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари ва суғурта компанияларининг бўш маблағларини муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозларни муомалага чиқариш, шунингдек, жорий йилни муваффақиятли якунлаш ва барча прогноз қилинган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишни таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берган.
Суннатилла Абдуллаев

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар