...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди


18:09, 27.10.2017 Жамият
 2 249

Индонезиядаги мушак заводидаги портлаш оқибатида 47 киши ҳалок бўлган эди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Президенти Жоко Видодога таъзия матубини йўллади. Бу ҳақда Президент расмий веб-сайтида хабар берилди.
 
Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикасининг Тангеранг шаҳридаги мушакбозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда юз берган портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор қилган.
 
Аввалроқ, Жакарта яқинидаги мушаклар заводида содир бўлган портлаш оқибатида 47 нафар индонезиялик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Портлашдан кейин заводнинг том қисми қулагани айтилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Индонезиядаги портлаш ҳамдардлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар