...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга мактуб йўллади


14:48, 08.09.2017 Жамият
 3 875

Эртага Тожикистон Республикаси Мустақиллик кунини нишонлайди.

Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонга мустақиллик айёмининг 26 йиллиги муносабати билан табрикнома йўллади. Бу ҳақда Тожикистон раҳбарининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ҳурматли Имомали Шарипович!
 
Ўзбекистон халқи ва ўзимнинг номимдан қардош мамлакат Тожикистоннинг миллий байрами — Мустақиллик куни билан чин қалбдан сизни ва халқингизни муборакбод этаман.
 
Қисқа тарихий вақт мобайнида Сизнинг доно бошқарувингиз остида Тожикистон ҳаётнинг барча жабҳаларида катта муваффақиятларга эришди. Тузилмавий ва иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилиб, натижада давлатнинг жаҳон аренасида тутган ўрни мустаҳкамланиб бормоқда”, дейилади Шавкат Мирзиёев юборган табрикномада.
 
Ўзбекистон раҳбари икки томонлама алоқаларнинг изчил ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.  
 
“Шуни таъкидлаш керакки, биз Ўзбекистонда шерикчилигимизнинг кун тартибидаги барча ишончли ва конструктив мулоқотни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга, кўп қиррали ҳамкорлик имкониятларидан биргаликда фойдаланишга тайёрмиз.
 
Ишончим комилки, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қўшничилик муносабатлари, ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатлар ҳисобга олинган ҳамкорлик икки халқ манфаати учун изчил мустаҳкамланиб бораверади.
 
Ҳурматли Имомали Шарипович, Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли давлат хизматингизда омад, қардош Тожикистон халқига эса тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилайман”, деб ёзади Шавкат Мирзиёев.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Тожикистон Эмомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар